Facebook’даги «Водитетли Ташкента» гуруҳига усти чойхона таомларини етказиб бериш рекламаси қопланган Spark автомобили фотосурати жойлаштирилди.
Рекламада рус тилида «Чайхона №1. Круглосуточно у вас дома» («Чойхона №1. Тун-у кун уйингизда») ёзуви туширилган ва орқа ўриндиқда қозонда ош олиб кетаётган қиз сурати тасвирланган.
Фойдаланувчиларнинг сўзларига кўра, бу Москвадаги ўзбек таомлари ресторанларидан бирининг рекламаси ҳисобланади. Рекламадаги «Чайхона» сўзи ёзилиши танқид остига олиниб, «Чойхона» ёки «Чайхана» кўринишида бўлиши лозимлиги айтилган.
Изоҳ (0)