Opel ва Chevrolet Россия бозоридан кетишини маълум қилди, деб ёзади «Autonews.ru». Бундай қарор 2014 йил охири ва 2015 йил бошидаги ниҳоятда паст савдо даражаси туфайли қабул қилинди.
Opel Россиядан бутунлай кетади. Июнь охиригача Санкт-Петербургдаги завод тўхтатилади, Калининграддаги «Автотор»да эса йиғиш ишлари февралда тугалланади.
Chevrolet эса Россияда фақат Corvette, Tahoe ва Camaro моделларини қолдиради. Ушбу марканинг қолган автомобилларини йиғиш йил охиригача тўхтатилади.
АвтоВАЗ билан қўшма GM-Avtovaz корхонаси ўз ишини давом эттиради, бироқ Chevrolet Niva ишлаб чиқариш бўйича заводни қуриш лойиҳаси ёпилган.
Изоҳ (0)