КIA компанияси Женевадаги автосалонда электр узатмали янги авлод К-velo велосипедини тақдим этди, дея хабар бермоқда «3dnews.ru».
К-velo прототипи Bosch томонидан чиқарилган электр узатма билан жиҳозланган, у орқа ғилдиракни айлантириб ҳаракатга келтиради, бироқ анъанавий усулда — педалларни айлантириш орқали ҳам ҳаракатланиш мумкин.
Велосипед шаҳар (City) ва тоғ (МТB) версияларида лойиҳалаштирилган. Иккала модификацияда ҳам 250 Вт қувватига эга электр двигатель қўлланилган, у орқали тезлик соатига 25 километргача етиши мумкин.
Велосипедлар нархлари ва сотувга чиқиш муддатлари ҳақида хабар берилмаяпти.
Изоҳ (0)