100 дан ортиқ аъзо компания ва ташкилотлардан иборат бўлган Ўзбекистондаги Америка Савдо Палатаси (AmCham in Uzbekistan) томонидан 2015 йил 19 март куни Тошкент шаҳридаги International меҳмонхонасида семинар ташкил этилди. Бу ҳақда Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда иштирок этган Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Намик Гюнер Эрпул «Туркия иқтисодиёти ва Туркия-Ўзбекистон иқтисодий ва савдо алоқалари» мавзусида тақдимот ўтказди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистондаги Америка Савдо Палатаси вакиллари, Туркия элчихонаси ходимлари ҳамда Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган маҳаллий ва хорижий сармоядорлар иштирок этди.
Изоҳ (0)