23 март куни Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қаламларига мансуб «Кифоя» ва «Зикр аҳлидан сўранг» китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Muslimaat.uz».
Дастлаб «Кифоя» китоби ҳақида гапириш учун сўз Абдуманнон домлага берилди. У киши асарнинг асосий масдари, фиқҳ илмининг мусулмон инсон ҳаётида тутган ўрни ва аҳамияти ҳамда китобнинг ўзидан олдин таълиф қилинганлардан фарқлари ҳақида айтиб ўтдилар.
Сўнгра сўз «Зикр аҳлидан сўранг» тўпламининг чоп қилинишида бевосита иштирок этган Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуфга берилди. У киши ушбу тўпламнинг тарихи ҳақида сўзладилар. Ушбу тўплам Шайх ҳазратларининг турли суҳбатлар ва интернет тармоғи орқали келган саволларга берган жавобларидан иборатлигини ва ҳозирда Hilol-nashr нашриёти томонидан 4-жузи тақдим қилинганини ва келажакда қолган жузларини ҳам тақдим қилиш кўзда тутилаётганини таъкидладилар.
Изоҳ (0)