СВОЖЖДЛҚК департаментининг Чиноз туман бўлимидан маълум қилинишича, Чиноз туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш инспекцияси мутахассиси жиноят содир этди, деб хабар беради Ҳуқуқ нашри.
Қайд этилганидек, мутахассис мансабдор шахс бўлмаган ҳолда бир аёлдан хусусий корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш эвазига товламачилик йўли билан 350 минг сўм талаб қилган.
У ушбу пулларни инспекциядаги бошқа бир мутахассис орқали олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан қўлга олинди. Суд ҳукми билан унга нисбатан тегишли жазо тайинланди, дейилади манбада.
Изоҳ (0)