АҚШ Миллий Хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден махсус хизматлар ҳар бир кишини веб-камералар орқали кузатиши мумкинлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Hi-tech.Mail.ru».
«Одамларнинг ётоқхоналарини веб-камералар орқали кузатадиган агентликлар бор. Улар ҳар куни мобил телефоннинг жойлашган ўрни ҳақида миллиардлаб ёзувларни тўплайди. Уларга сиз қаерда автобусга ўтирганингиз, қаерга ишга борганингиз, қаерда ухлаганинигиз ва ёнингизда яна қайси мобил телефон ётгани ҳам маълум», − деди Сноуден.
Унинг сўзларига кўра, бу маълумотларни кўрувчилар аслида жиноятчиларни излайди. Бироқ, ҳаттоки сиз дунёдаги энг айбсиз одам бўлсангиз ҳам, мияси жиноий фаолият изларини қидиришга дастурлаштирилган киши сизнинг шахсингизда ўзингизни эмас, жиноятчини топиб беради.
Изоҳ (0)