Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси сайловлар тўғрисидаги қонунни президентликка номзодларнинг руҳий соғлиғини мажбурий текшириш банди билан тўлдиришни таклиф этди, дея хабар бермоқда Tengrinews.
Тилшунослик комиссияси раҳбари Мирзатой Жолдасбеков сўзларига кўра, аввалроқ бундай процедура президентликка ўз номзодини қўймоқчи бўлганлар учун мажбурий бўлган, бироқ Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳақида танбеҳ бергач, бу бекор қилинган эди.
Муддатидан аввалги президентлик сайловлари Қозоғистонда 2015 йил 26 апрелга белгиланди. Номзодларни рўйхатга олиш 15 март куни якунланди, президентлик лавозимига жами 25 киши даъвогарлик қилмоқда.
Изоҳ (0)