Тошкентдаги китоб дўконларида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг бирорта китоблари қолмагани хабар қилинди
Дўкондорларнинг айтишича, сўнгги бир неча кун ичида шайх ҳазратларининг китобларига бўлган талаб мисли кўрилмаган даражада кучайиб, пештахталар
бўшаб қолган.
Франция Спорт вазири Иброҳимовичдан мамлакатни тарк этишни сўради
«Бу футболчи ОАВда расмий чиқиш қилиб, айтгани гапларини изоҳлаб бериши зарур. Агар Францияни ёмон мамлакат деб ҳисоблайдиган бўлса, уни бу мамлакатдан чиқариб юбориш керак», −
дейди Спорт вазири Патрик Каннер.
Ўзбекистон Президенти сайловида талабаларнинг овоз бериши вақтинчалик яшаш ҳудуди бўйича амалга оширилади
«Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига кўра, Сайлов кунига қадар ёки сайлов кунида 18 ёшга тўладиган, тегишли сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилиб турган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари сайловчилар рўйхатига киритилиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи фақат битта сайловчилар рўйхатига
киритилиши мумкин.
Бургут дунёдаги энг баланд бинодан қилган парвозини камерага муҳрлади (видео)
Даршан исмли қиронқора ёхуд император бургути орқасига маҳкамланган камера билан 829 метрли иморатдан учиб тушди ва бино яқинида турган тренернинг қўлига
келиб қўнди.
Қозон савдо марказидаги ёнғин қурбонларининг 4 нафари ўзбекистонлик бўлиб чиқди
Қозоннинг «Адмирал» савдо марказидаги ёнғин қурбонлари орасида саккиз нафар хориж фуқаролари борлиги
маълум бўлди, буларнинг 2 нафари Тожикистон фуқаролари, 1 нафари Озарбайжон, 4 нафари Ўзбекистон, 1 нафари Туркия фуқароларидир.
Изоҳ (0)