«Оскар» мукофоти совриндори режиссёр Мартин Скорсезе оғир вазн бўйича собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон ҳақида биографик фильм суратга олади, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua». Унда бош ролни Жейми Фокс ижро этади.
«Мен ҳозиргина Paramount студиясига Тайсон билан бориб келдим, — деди Фокс. — Мен Майк ҳақидаги фильмда рол ўйнайман. Унга Скорсезе режиссёрлик қилади».
Фильмнинг олинишини боксчининг ўзи ҳам тасдиқлади: у мухлисларидан фильм учун унинг ўнта энг яхши нокаутларини танлашни сўради.
Изоҳ (0)