Бир миллиондан ошиқ киши Бразилиянинг ўнлаб шаҳарлари кўчаларида намойишлар уюштириб, мамлакат президенти Дилма Руссефнинг импичменти (вазифасидан четлатилиши)ни талаб қилмоқда, деб ёзади «Newskaz.ru».
Кўпчилик президентни иқтисодий инқироз ва мамлакатда коррупция даражаси ошишида айбламоқда. Намойишчилар шунингдек, ҳукуматни Руссеф етти йил раҳбарлик қилган Petrobras нефть корпорацияси атрофидаги шов-шувли коррупция иши бўйича чуқур тергов олиб боришга чақирмоқда.
Намойишлар мамлакатнинг 83 та шаҳрида, жумладан пойтахт Бразилиада ҳам бўлиб ўтмоқда.
Изоҳ (0)