Россиялик хотинини жомадонида чегарадан олиб ўтмоқчи бўлган Франция фуқаросини Тересполь—Брест чегара ўтиш жойида полшалик чегарачилар қўлга олди, дея хабар бермоқда «Российская газета».
Москва—Ницца йўналишидаги халқаро поездни текшириш чоғида чегарачилар жомадон ичида аёл киши борлигини аниқлаган.
Маълум бўлишича, Франция фуқароси шундай усул билан Европа иттифоқига ўз хотини — Россия фуқаросини олиб кирмоқчи бўлган.
Эр-хотин Тересполдаги чегара соқчилиги бўлимига келтирилди. Давлат чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтишга урингани учун улар уч йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Изоҳ (0)