2015 йилнинг 14-15 март кунлари Жиззах шаҳридаги «Наврўзбулоқ» пойгагоҳида автокросс бўйича Ўзбекистон чемпионати мусобақалари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти, Ўзбекистон миллий автомобиль федерацияси, Республика техник ва амалий спорт турлари маркази, Жиззах вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Тошкент, Наманган, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё ва мезбон Жиззах вилояти автоспорт усталари ўзаро куч синашди.
Умумжамоа ҳисобида Тошкент шаҳри жамоаси 434 очко билан биринчи, Жиззах вилояти спортчилари 409 очко билан иккинчи ва қашқадарёликлар 237 очко билан учинчи ўринни эгаллади.
Баҳслар якунида кучли учликка кирган Ўзбекистон чемпионати иштирокчиларига эсдалик совғалари топширилди.
Маълумот ўрнида, чемпионатнинг якуний финал босқичи 2015 йилнинг декабрь ойида ташкил этилади.
Изоҳ (0)