Венесуэла президенти Николас Мадуро АҚШ президенти Барака Обамадан хатосини тузатишини талаб қилиш учун Вашингтонга бориши мумкинлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters.
«Биз дунёдаги барча дипломатик каналлар орқали президент Обама хатосини тузатишини ва Венесуэла АҚШ учун таҳдид деб эълон қилинган ахлоқсиз буйруғини бекор қилишини талаб қиламиз», − деди Мадуро.
Китоб ярмаркасида чиқиш қилган Мадуро Венесуэла Вашингтонда ушбу масалага бағишланган тадбир тайёрлаётганини маълум қилди. Шунингдек, у АҚШ ҳукуматига қўпол хато қилаётганини айтиш учун Вашингтонга боришга тайёрлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)