• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ислом Каримов Наманган ва Фарғона вилоятлари сайловчилари билан учрашди

    Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов 11 март куни Наманган ва Фарғона вилоятлари сайловчилари билан учрашди, деб хабар бермоқда ЎзА.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Наманган вилоятидаги учрашувни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 6-Наманган округ сайлов комиссияси раиси Ғ.Ортиқов очди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов ўзининг сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади.

    Дастурда мамлакатимизни модернизация қилиш ва демократлаштириш, иқтисодий-ижтимоий соҳани либераллаштириш жараёнларини изчил давом эттиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилган. Жумладан, иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва рақобатбардошлигини ошириш, хусусий мулк ва тадбиркорлик учун янада кенг йўл очиб бериш, давлатнинг иқтисодиётдаги улушини қайта кўриб чиқиш, экин майдонларининг ҳосилдорлигини ошириш, қишлоқ хўжалигига янги агротехнологияларни жорий этиш, фермерлик ҳаракатини, кичик бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳасини қўллаб-қувватлаш, маҳаллийлаштириш дастурларини кенгайтириш, инвестиция муҳитини янада яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, хорижий давлатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш каби муҳим йўналишлар қамраб олинган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Наманган вилоятида иқтисодиётнинг турли соҳалари, жумладан, енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш жадал ривожланмоқда. Поябзал, эркаклар, аёллар ва болалар кийимлари тайёрлашда катта ютуқларга эришилмоқда. «Истиқлол дизайн маркази», «Ифтихор кийим саноат» каби корхоналарда тикилган замонавий ва импорт ўрнини босувчи костюмлар ички ва ташқи бозорлардан муносиб ўрин олаётгани диққатга сазовордир.

    Вилоят корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг экспорт географияси кенгайиб, бугунги кунда етмишга яқин мамлакатга маҳсулот етказиб берилмоқда. Вилоятда ёшларни комил инсонлар этиб тарбиялаш, аҳоли турмуш даражасини янада юксалтириш, қишлоққа саноат ва сервисни олиб кириш борасида, маданий-маърифий соҳаларда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

    Наманган давлат университети профессори Т.Файзуллаев, бокс бўйича Ўзбекистон чемпиони Ғ.Қўчқоров ва бошқалар мустақиллигимизни, ижтимоий ва сиёсий барқарорликни мустаҳкамлаш, иқтисодиётни ривожлантириш борасида амалга оширилган улкан ишлар самарасида мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузи, халқимиз фаровонлиги юксалиб бораётганини таъкидлади. Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик, уни ўтказиш билан боғлиқ жараёнлар очиқлик-ошкоралик ва кўппартиявийлик каби демократик тамойилларга тўла мос ўтказилаётганини қайд этди.

    * * *

    Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов шу куни Фарғона вилояти сайловчилари билан ҳам учрашди.

    Учрашувни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 11-Фарғона округ сайлов комиссияси раиси Н.Собиров очди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов учрашувда нутқ сўзлади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Номзоднинг сайловолди дастурида саноатни модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобидан иқтисодиётимизнинг рақобатбардошлигини ошириш, хусусий мулк ва тадбиркорлик ривожи йўлидаги барча тўсиқларни олиб ташлаш ҳамда бу соҳага тўлиқ эркинлик бериш, ерларнинг унумдорлигини ошириш ва экин майдонлари таркибини оптималлаштириш, фермер хўжаликларини кўп тармоқли хўжаликларга айлантиришни давом эттириш, маҳаллийлаштириш ва экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш, инвестиция муҳитини янада яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ҳаёт даражаси ва сифатини изчил ошириб бориш, хорижий давлатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.

    Мамлакатимизда барча ҳудудларни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор самарасида Фарғона вилояти ҳам изчил тараққий этмоқда. Ўтган йили ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 8,4 фоиз ўсди. Саноатни ривожлантириш дастурлари доирасида 154,4 миллион долларлик инвестициялар ўзлаштирилиб, 550 ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳаётга татбиқ этилди.

    Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ривожи иқтисодиётни таркибий ўзгартириш, бандликни таъминлашда муҳим омил бўлмоқда. Ўтган йили ушбу секторнинг вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотидаги улуши 62 фоиздан ошди, бандликдаги улуши 79 фоизга етди.

    Меҳнат фахрийси О.Ҳошимов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раҳбари Э.Сиддиқова ва бошқалар мамлакатимизнинг ўз тараққиёт йўли – «ўзбек модели» барча соҳаларда улкан самаралар бераётганини фахр билан қайд этди. Президент сайловига тайёргарлик, уни ўтказиш билан боғлиқ жараёнлар миллий қонунчилигимиз ва халқаро демократик тамойилларга тўла мос равишда ўтаётганини таъкидлади. Сайловчиларни 29 март куни бўладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди.

    12.03.2015, 09:58   Изоҳ (0)   7403
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда магистратура тўғрисидаги низом тасдиқланди

    12.03.2015, 09:55

    Куннинг энг оммабоп хабарлари билан танишинг

    12.03.2015, 00:14

    Ўзбекистонда йўл ва сайёҳлик инфратузилмаси яхшиланади

    11.03.2015, 17:34

    Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳаси мутахассислари учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилади

    11.03.2015, 14:16

    Дин ишлари бўйича қўмита Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг оила аъзолари, яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади

    11.03.2015, 12:11

    Рамзан Қодиров Грознийдаги кўчалардан бирига шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номини бермоқчи

    11.03.2015, 10:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда аёл пластик операция учун 2,4 млн доллар ўғирлади

    Дунё | 21 июл, 00:10

    Ғазо талабалари уруш бошлангандан буён илк бор имтиҳон топширади

    Дунё | 20 июл, 23:46

    Россия Shahed дронларини ишлаб чиқарадиган завод намойиш қилинди (видео)

    Дунё | 20 июл, 23:30

    Эрон Исроил ҳужумларида шикастланган ҳаво мудофаа тизимларини янгилади

    Дунё | 20 июл, 23:05

    Кўкдаладаги портлаш: воқеа жойидан кечиккан репортаж

    Ўзбекистон | 20 июл, 22:41

    Илон Маск болалар учун Baby Grok иловасини ишга туширади

    Дунё | 20 июл, 22:30

    Авторитар тизим ўзгармагунча Грузия Европа Иттифоқига қўшила олмайди — ЕИ парламенти

    Дунё | 20 июл, 22:10

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.