Андрей Кондрашовнинг «Қрим. Ватанга йўл» ҳужжатли фильми «Россия 1» телеканали орқали 16 март куни соат 22:10 да намойиш этилади, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
Аввалроқ, фильмнинг баъзи қисмлари намойиш этилган бўлиб, унда Россия президенти Владимир Путин Қримни қўшиб олиш бўйича операция тафсилотларини сўзлаб бергани хабар қилинган эди.
«Одамлар шуни истаса, демак шундай бўлиши керак. Демак улар кўпроқ автономия, қанақадир ҳуқуқлар билан, бироқ Украина таркибида бўлади. Шундай бўлақолсин. Лекин агар бошқа нарсани исташса, биз уларни ташлаб қўёлмаймиз. Референдум натижаларини биламиз. Биз қилишимиз керак бўлган ишни қилдик», − деди Путин.
Изоҳ (0)