Покистон ҳукумати мамлакат ҳудудида ўлим жазосига қўйилган мораторийни бутунлай олиб ташлади, деб хабар бермоқда ТАСС.
Мораторий 2008 йилда жорий қилинган эди. 2014 йил декабрь ойида Пешовардаги мактабга уюштирилган теракт оқибатида 150 киши, жумладан 134 бола ҳалок бўлгач Покистон президенти Навоз Шариф мораторийни фақат террорчиларга нисбатан олиб ташлаган эди.
Шундан кейин бирин-кетин Покистонда қўлга олинган террорчиларни қатл этиш бошланди. Энди эса маҳаллий ОАВ мораторий бутунлай олиб ташланганини хабар қилмоқда.
Изоҳ (0)