Кот д’Ивуарнинг собиқ биринчи хоними Симона Гбагбо суд қарори билан 20 йилга озодликдан маҳрум этилди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
Собиқ президентнинг рафиқаси мамлакат хавфсизлигига раҳна солишга уринишда айбланган. Симона Гбагбо Абдижанда суд олдида жавоб бериши 2014 йил декабрда маълум бўлган эди.
Лоран Гбагбо 2010 йилда Кот д’Ивуар президенти сайловида Алассан Уаттарга мағлуб бўлган. кейинроқ, мамлакатнинг конституциявий кенгаши сайлов натижаларини бекор қилган ва Гбагбо президент бўлиб қолган. Бироқ 2011 йил апрель ойида у рафиқаси билан биргаликда ҳибсга олинган.
Изоҳ (0)