Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Эртага, 11 март куни Тошкент шаҳрида шахмат бўйича Ўзбекистоннинг биринчи гроссмейстери Георгий Аъзамов хотирасига бағишланган халқаро турнир старт олади. Бугун анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган турнир иштирокчилари Тошкентга етиб келади, деб хабар беради «Olamsport.com».

Архив. Фото: olamsport.com

Архив. Фото: olamsport.com

Бу йил ўз тарихида 9-маротаба ўтказиладиган мусобақада арманистонлик Тигран Петросян, россияликлар Владислав Артемиев, Сергей Волков, озарбайжонлик Элтаж Сафарли, беларуслик Алексей Александров, франциялик Владислав Ткачев каби рейтинги 2600 дан юқори бўлган халқаро гроссмейстерлар иштирок этади.

Ўзбекистон шарафини Марат Жумаев, Алексей Барсов, Владимир Елгин каби тажрибали, Улуғбек Тиллаев, Жўрабек Ҳамроқулов, Тимур Игонин, Шамсиддин Воҳидов сингари истеъдодли ёш шахматчилар ҳимоя қилади.

Жами 76 нафар шахматчи қатнашадиган халқаро хотира турнирининг умумий мукофот жамғармаси 20 минг АҚШ долларини ташкил этади. Ғолиб шахматчи 4 минг долларга эга бўлади. Кучли учликдан жой олган шахматчиларга мос равишда 3 ва 2 минг доллар мукофот пули тақдим этилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Германияда авиация ходимлари иш ташлаши туфайли Uzbekistan Airways Франкфуртга парвозни бекор қилди
Маҳаллий
Бухорода бир қанча оилавий боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди 
Иқтисодиёт
Навоийда ўсиш, Тошкентда қисқариш: ҳудудларда товарлар экспорти ҳажми қандай бўлмоқда?