Ўтган ҳафтада қуролли ҳужумга учраган АҚШнинг Жанубий Кореядаги элчиси Марк Липперт Сеулдаги шифохонадан чиқди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Липперт ўзини яхши ҳис қилаётганини маълум қилган. Дипломат имкони борича тезроқ ишга қайтишига умид билдириб, бўлиб ўтган ҳодиса АҚШ ва Жанубий Корея ўртасидаги муносабатларга ҳеч қандай таъсир қилмаслигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, 6 март куни Корея бирлашуви тарафдори бўлган 55 ёшли Ким Ки Чжон АҚШнинг Жанубий Кореядаги элчиси Марк Липпертга 25 санtimeтрли пичоқ билан ҳужум қилиб, жароҳат етказган эди.
Изоҳ (0)