9 март куни бортида Вашингтон томонидан НАТОнинг Шарқий Европадаги «Атлантика қатъияти» операцияси учун жўнатилган 100 дан ортиқ зирҳли техникаси бўлган АҚШнинг «Либерти Промис» кемаси Рига портига кириб келди, деб хабар бермоқда Meduza.
Операциянинг мақсади – Латвия, Литва, Эстония ва Польшани Россия томонидан агрессия ҳаракати амалга оширилган тақдирда блокнинг бошқа аъзолари сўзда эмас, амалда қўллаб-қувватлашига ишонтириш эканлиги айтилган.
Юқоридаги давлатларнинг ҳар бирида олтитадан зирҳли техника қолдирилади. Техника ва ҳарбий хизматчиларнинг асосий қисми Германияда жойлашади. Россия билан чегарадош НАТО давлатларида йирик ҳарбий қисмларни жойлаштириш кўзда тутилмаган.
Изоҳ (0)