Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Борис Немцовнинг ўлдириб кетилишига алоқадорликда айбланиб, Басман суди томонидан ҳибсга олинган Заур Дадаевни «довюрак жангчи» ва «Россиянинг асл ватанпарвари» дея тавсифлади. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Қодиров сўзларига кўра, ички қўшинда хизмат қилиш чоғида Дадаев ўз полкининг энг қўрқмас ва ботир ҳарбий хизматчилардан бири бўлган.
«Мен шунга қаттиқ ишонаманки, у Россияга ўта содиқ ва Ватани учун жонидан кечишга ҳам тайёр эди», — деб ёзди Қодиров ўзининг Instagram’даги аккаунтида.
Изоҳ (0)