Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Марсело жамоа бош мураббийи Карло Анчелоттини қўллашини айтди. Шунингдек, у «Барселона»га қарши кечадиган ўйин ҳақида ҳам фикрларини билдирди, деб хабар беради «Uff.uz».
«Мураббий сенга ишонса, бу жуда ёрдам беради. Анчелотти барча футболчилар билан яхши муносабатда ва биз уни қўллаймиз.
‘Барселонаъга қарши кечадиган ўйин муҳим бўлиши турган гап. Аммо бу ўйин ҳам ‘Атлетик’ ва ‘Леванте’ каби аҳамиятга эга, холос. Классико чемпионлик учун курашни ҳал қилади, деб ўйламайман.
Неймар билан муносабатларим? У менинг дўстим. Аммо биз бирга бўлганимизда футбол ҳақида гаплашмасликка ҳаракат қиламиз», – деди Марсело.
Изоҳ (0)