Хоразм вилоятидаги «Opel транс» масъулияти чекланган жамияти 2014 йил декабрь ойида 10 дона Isuzu НП 37 автобусини харид қилиш учун банкдан 3 йил муддатга кредит олган эди, деб хабар беради Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ахборот хизмати.
Ҳар бир автобус учун 79 миллион 110 минг сўмдан маблағ ўтказилди. Ҳозиргача корхона Самарқанд автомобиль заводидан 4 та автобусни қабул қилиб олган, қолган 6 та Isuzu икки ой давомида етказиб берилади.
Маълумот учун, «Opel транс» МЧЖ Урганч шаҳрида 2006 йил таъсис этилган бўлиб, бугунги кунда корхона тасарруфида 29 та автобус мавжуд.
Изоҳ (0)