Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12183.01
    • RUB 126.26
    • EUR 12865.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +27°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    Тошкентда автобусни бекатда тўхтатмай, йўловчиларга қўполлик қилган ҳайдовчи кескин танқид қилинди

    03.03.2015, 11:15 7286

    Facebook’даги «Potrebitel.uz» гуруҳи аъзоларидан бири Тошкент шаҳрида ҳаракатланувчи автобус ҳайдовчиларидан бири унга ўта қўпол муносабатда бўлганини маълум қилди.

    Фото: Facebook / «Potrebitel.uz»

    Фото: Facebook / «Potrebitel.uz»

    Хабар муаллифининг сўзларига кўра, у 2015 йил 2 март куни ўзига керакли жойгача 11-йўналишдаги автобусда етиб олишга қарор қилган. Нукус кўчасидаги бекатда давлат рақами 01 694 LAA бўлган, «3-автобус саройи» акциядорлик жамиятининг 111-гараж рақамига эга 11-йўналишдаги автобусга ўтирган.

    Унинг сўзларига кўра, автобус доим катта тезликда ҳаракатланиб, йўл қаторларини алмаштириб турган. Ҳайдовчи кескин тўхтаб ва кескин тезлик олиб турган, бу эса йўловчиларнинг тушиб-чиқишига қийинчилик туғдирган. Чипта сотиш билан шуғулланган 20 ёшлар атрофидаги йигитда на махсус кийим, на чиптачи гувоҳномаси бўлмаган. Ҳайдовчи ёнида турган қиз у билан гаплашиб, йўлдан чалғитиб турган.

    Автобус «Истиқлол» санъат саройи яқинидаги керакли бекатга яқинлашгач, йўловчи автобуснинг ўрта эшиги олдига борган. Чиптачи сифатида ишлаётган йигит баланд овозда бутун салондан тушадиганлар бор-йўқлигини сўраган. Бунга жавобан бир қиз тушишини айтган. Ҳайдовчи тезликни пасайтирмагач, жабрланувчи ҳам буни баланд овозда қайтарган. Автобус тўхтамаган, у бу гапни яна икки марта қайтарса ҳам, ҳайдовчи парво қилмаган.

    Шундан кейин у ҳайдовчининг олдига бориб нима учун тўхтатмаганини сўраган. Бунга жавобан ҳайдовчи қўпол тарзда шошилаётганини, раҳбарият олдида жавоб бериши кераклигини айтган. Жабрланувчи арз қилишини айтганда ҳайдовчи янада қўполлашиб, бўралаб сўкина бошлаган. Шундан кейин у ҳайдовчини суратга олишини айтган, телефонини олиб уни суратга туширган. Унинг ёнига икки йигит − псевдочиптачи ва унинг ёрдамчиси келиб, халал беришга уринган.

    Ҳайдовчининг қўполлиги ва сўкиниши ошиб бораверган. У йўловчининг оила аъзоларини ҳам сўкишга киришганда, ўзини тутиб туролмай ҳайдовчининг юзига зарба беришга уринган, бироқ иккала йигит бунга имкон бермаган. Ҳайдовчи ўриндиғидан туриб, уни ўлдиришини айтган. Бу пайтда автобус «Бунёдкор» метро бекати олдида тўхтаган, йўловчи автобусдан тушиб унинг рақамларини суратга олган. Ҳайдовчи ва шериклари эса унга таҳдид қилишда давом этган.

    Фото: Facebook / «Potrebitel.uz»

    Фото: Facebook / «Potrebitel.uz»

    Жабрланувчи аҳолига хизмат кўрсатишнинг ушбу соҳаси сифати бунчалик тушиб кетганидан, ҳайдовчилар қўполлик қилиб, ўзини шахсий автобусини бошқараётгандек тутишидан, чипта сотувчилардан, керакли бекатларда тўхтатмай, буни раҳбариятга тўнкашларидан, бу соҳада руҳий ҳолати яхши бўлмаган одамлар ишлашидан, ҳайдовчи шаҳар марказида у билан уришиб, ўлдиришга тайёр бўлганидан нолиган. «Тошшаҳартрансхизмат»га ҳам ишонч телефони, ҳам сайти орқали шикоят қилганини маълум қилган йўловчи бу масала ечилишига амин эмаслигини, бундай ҳолатлар Тошкент автобусларида кўп учрашини айтган ва ҳайдовчиларга таъсир қилишнинг бошқа йўлларини сўраган.

    Автобус ҳайдовчисини ўта кескин танқид остига олган гуруҳ фойдаланувчилари транспорт прокуратурасига, шунингдек Ягона давлат хизматлари интерактив портали орқали шикоят қилиш самаралироқ бўлишини маслаҳат берган. Бундан ташқари, автобусдаги бошқа йўловчиларнинг телефон рақамларини олиш лозим бўлганини айтишган. Фойдаланувчиларнинг баъзилари раҳбарият ҳайдовчига фақат ҳайфсан берилишини айтган, бошқалар эса қаттиқроқ жазо, жумладан ишдан бўшатиш ва жарима ундирилишига умид билдирган. Шунингдек, нафақат ҳайдовчини балки автокорхона раҳбариятини ҳам жазолаш лозимлиги айтилган. Жабрланувчи Ягона давлат хизматлари интерактив портали орқали шикоят қилганини ва жавобни ҳам маълум қилишини айтган.

    Ушбу ҳолат юзасидан «Тосшаҳартрансхизмат» расмий маълумот бермаган.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сергелидаги портлаш омборхона ҳудудидаги ёнғиндан кейин содир бўлган (видео)

    Бугун, 18:30

    “Тушлар Водийси” курорт мажмуаси савдо офисининг очилиши

    Бугун, 18:00
    Реклама

    “Аслида вазият жуда жиддий” — Тўқаев Украинадаги уруш ҳақида

    Бугун, 18:22

    Ўзбекистонликлар Татаристонга ишга таклиф қилинмоқда. Ётоқхона ва 3 маҳал овқат иш берувчи ҳисобидан

    Бугун, 18:15

    Ханчжоу—2022. Ҳасанбой Дўстматов қозоғистонлик рақибини енгиб, чорак финалга йўл олди

    Бугун, 17:55

    Космосда 371 кун бўлган астронавтлар Ерга қайтди (видео, фото)

    Бугун, 17:29

    “Click”дан BYD Song Plus автмобили ютуқли ўйини ўтказилишига атиги бир неча кун қолди

    Бугун, 16:30
    Реклама

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Германияга жўнаб кетди 

    Бугун, 17:22

    “Гарри Поттер” фильмида сеҳргар Albus Дамблдор ролини ижро этган актёр Майкл Гембон вафот этди

    Бугун, 17:00

    Америкалик мутахассислар ортиқча вазн билан курашишга ёрдам берадиган янги препарат яратди

    Бугун, 16:50

    Фоторепортаж: Сергелидаги портлаш ҳудудини тозалаш ишлари, талафот оқибатлари

    Бугун, 16:41

    Тавсия этамиз

    Педагогика коллежининг 9 йил аввал йўқолган талабалари, тўйдаги ёнғинда ҳалок бўлганлар, дарё қирғоғига келиб қолган спорт биноси — 27 сентябрь суратлари

    23:00 / 27.09.2023

    “Док-1 Макс” иши: судланувчи суддаги кўрсатмасини 65 нафар боланинг яқинларига таъзия изҳор этиш билан бошлади. Бу ҳолат судда илгари кузатилмаганди

    15:00 / 27.09.2023

    “Фақат битта таклиф тушган” — масъуллар “Антиструмин” дори воситаси хариди бўйича изоҳ берди

    14:00 / 27.09.2023

    “Баққол қизининг буюк мероси”. Британия тарихидаги илк аёл бош вазир ва мамлакатни иқтисодий тангликдан олиб чиққан Маргарет Тэтчер ҳаёти

    14:00 / 27.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистонда октябр ойида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

    14:00 / 27.09.2023

    Instagram: Ўғлини уйлантирган Улуғбек Отажонов, Шерали Жўраев ҳаққига дуо қилган Ботир Қодиров, туркиялик ошпазга Mercedes совға қилган ўзбекистонлик

    22:00 / 27.09.2023

    Шимолий Кореяга қочиб кетган америкалик ҳарбий тақдири маълум қилинди 

    20:00 / 27.09.2023

    Фарҳод Маннопов вафоти юзасидан икки кишига айб эълон қилинди

    17:00 / 27.09.2023

    Райҳоннинг “Ҳумо Арена”даги концерти қолдирилди. Ташкилотчилар чипталар суст сотилгани туфайли уни бекор қилишга мажбур бўлганини айтмоқда 

    11:00 / 27.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.