Канаданинг BlackBerry компанияси MWC 2015 анжуманида экранининг иккала томони ҳам қайрилган слайдер прототипини намойиш этди, дея хабар бермоқда «Mail.ru».
Компаниянинг смартфонлар бўлими раҳбари Рон Лоукс бевосита конференция давомида чўнтагидан қурилмани чиқариб, оммага намойиш этди. Слайдернинг тўлиқ ҳажмли клавиатураси очилади. Компания гаджетни «икки ёни қайрилган ва клавиатурали сенсорли дисплей» дея таърифлади.