Тошкентда Ўзбекистон телевидениесининг энг таниқли сухандонларидан бири Раҳматилла Мирзаев ўлдириб кетилди, деб хабар бермоқда «Газета.uz».

Foto: Facebook / Muslimbek Yo‘ldoshev

Фото: Facebook / Муслимбек Юлдашев

Бу ҳақда марҳумнинг ҳамкасби Муслимбек Йўлдошев ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилган. Мирзаевнинг бошқа ҳамкасблари ҳам ушбу маълумотни тасдиқлаган.

Республикада хизмат кўрсатган маданият ходими, олий тоифали диктор Раҳматилла Мирзаев сентябрь ойида 60 ёшни қарши олган эди.