Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Борис Немцовнинг ўлдириб кетилишини маккорона тадбир деб атади ва бу жиноятда Россияда тангликни кучайтиришдан манфаатдор кучларни айблади, деб ёзади «Российская газета» Қодировнинг Instagram саҳифасига таяниб.
«Қотиллик ташкилотчилари Немцовнинг ўлимида бутун дунё мамлакат раҳбариятини айблашига, натижада норозилик юзага келишига умид қилган, — деди Қодиров. — Немцовнинг ўлимини Россияда ҳар қандай йўл билан ички низони келтириб чиқаришга уринаётган Ғарб махсус хизматлари ташкил қилганига шубҳа йўқ».
Чеченистон раҳбари фикрича, Киев билан муносабатлар кескинлигини ҳисобга олган ҳолда, Немцовга нисбатан «ҳукм»ни Украина махсус хизматлари қўли билан ижро этган бўлишлари мумкин.
Изоҳ (0)