Россиялик миллиардерлар бойлиги 2025 йил бошидан бери 20,163 миллиард долларга ошди. Энг кўп капитал орттирган миллиардер Telegram асосчиси Павел Дуров бўлди. Бу ҳақда Bloomberg Billionaires Index маълумот берди.

Ким қанчага бойиди?
- Биринчи ўринни “Норникел” компаниясининг асосий эгаларидан бири Владимир Потанин сақлаб қолди. У ўз бойлигига 2,56 миллиард доллар қўшди. Ҳозирда Потаннинг умумий капитали 30,4 миллиардга баҳоланмоқда.
- Иккинчи ўринда “Лукойл”нинг ҳаммуассиси Вагит Алекперов эгаллади, унинг даромади 1,18 миллиардга ошиб, бойлиги 26,5 миллиард долларга етди.
- Учликни “Северстал”нинг асосий бенефициари Алексей Мордашёв якунлади. Ҳозирда унинг капитали 1,94 миллиардга ошиб, 25,2 миллиард бўлди.

Тўртинчи ўринни эса “Новатек” компанияси ҳаммуассиси Леонид Михелсон қўлга киритди. У 1,46 миллиард долларлик даромад тўплаб, бойлигини 23,8 миллиард долларга етказди.
Бешинчи ўринни “Новолипецк” металлургия комбинати бенефициари Владимир Лисин эгаллади. Бироқ унинг бойлиги 3,58 миллиард долларга камайиб, ҳозирда 22,2 миллиард долларни ташкил қилмоқда.
Олтинчи ўринни “Еврохим” ва Сибир кўмир энергияси компаниялари собиқ бенефициари Андрей Мелниченко қайд этди. У 294 миллион долларга бойиб, 20,5 миллиард долларга эга бўлди.
Саккизинчи ўринни Михаил Прохоров (“Онексим” гуруҳи) 15,4 миллиард доллар (553 млн доллар кўпайиш), тўққизинчи ўринни Telegram асосчиси Дуров 14,3 миллиард доллар (3,27 млрд долларга бойиш) билан эгаллаб турибди.
Ўнталикка “Алфа-гуруҳ” ҳаммуассиси Михаил Фридман якун ясаган. Унинг бойлиги 1,04 миллиард долларга камайиб, 13,7 миллиард долларни ташкил этган.
Изоҳ (0)