Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тошкентда Марказий Осиё футбол уюшмаси ташкил қилинади, дея хабар бермоқда «Stadion.uz». Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов Марказий Осиё футбол уюшмаси (Central Asian Football Association)га президент этиб тайинланди.

Фото: sportskeeda.com

Фото: sportskeeda.com

2015 йилнинг 9 январида Австралиянинг Мельбурн шаҳрида бўлиб ўтган Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК)нинг навбатдан ташқари Конгессида ташкилот уставига ўзгартиришлар киритилган эди. Унга кўра ОФКга аъзо 47 та футбол федерациялари 5 та (бунгача 4 та) географик минтақага бўлиниши белгилаб қўйилган ва янги Марказий Осиё минтақасини ташкил қилиш Конгресс аъзолари томонидан маъқулланган эди.

ОФКнинг ушбу ислоҳотлари доирасида Марказий Осиё минтақаси футбол федерацияларининг мутасадди шахслари Қувайтда йиғилиб, Марказий Осиё футбол уюшмасининг қароргоҳини Тошкент шаҳрида ташкил қилишга келишиб олди.

ОФК уставига киритилган янги ўзгартиришларга кўра, эндиликда, Марказий Осиё минтақаси учун ташкилот Ижроия Қўмитасидан 3 та жой ажратилади.

ОФК Уставининг 7-моддасидан кўчирма:

ОФК аъзо 47 та футбол федерациялари 5 та географик зонага бўлинади:

Ғарб: Баҳрайн, Ироқ, Иордания, Қувайт, Ливан, Уммон, Фаластин, Қатар, Саудия Арабистони, Сурия, БАА, Яман – жами 12 та

Жануб: Бангладеш, Бутан, Ҳиндистон, Мальдив ороллари, Непал, Покистон, Шри Ланка – жами 7 та

Марказий: Афғонистон, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, ЎЗБЕКИСТОН – жами 6 та

ASEAN: Австралия, Бруней, Камбоджа, Шарқий Тимор, Индонезия, Лаос, Малайзия, Мьянма, Филиппин ороллари, Сингапур, Таиланд, Вьетнам – жами 12 та

Шарқ: Хитой, Хитой Тайпейи, Шимолий Корея, Гуам, Гонконг, Япония, Корея, Макао, Монголия, Шимолий Мариана ороллари – жами 10 та

Изоҳ
Асосий янгиликлар