Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ИИБга 24 ёшли аёл мурожаат қилиб, керакли нарсаларни харид қилиш учун дўконга кетаётганида номаълум шахс уни қўрқитиб, мобил телефонини беришни талаб қилганлигини, унинг ялиниб-ёрворишига қарамасдан, унга қулоқ солмай, қўл телефонини олиб қочиб кетганлигини маълум қилади. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Жабрланувчи зўравоннинг кўриниши ҳақидаги берган маълумотлари асосида ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни ҳеч қаерда ишламайдиган, Ғазалкент шаҳрида яшовчи шахс содир этганлиги аниқланди ва қўлга олинди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)