Қозоғистондаги Бурабай курортида вояга етмаган қизни автомобилда уриб кетиб, унинг ногирон бўлиб қолишига сабабчи бўлган Ўзбекистон фуқароси 500 минг тенге миқдорида товон тўлаб, маънавий зарарни қоплайди. Бу ҳақда суд қарорига таяниб, «Новости-Казахстан» хабар берди.
Суд ҳужжатларида кўрсатилишича, 2013 йил 11 октябрда Ўзбекистон фуқароси «Maздa 626» автомобили билан вояга етмаган қизни уриб юборган. Бурабай тумани маъмурий суди ҳайдовчини 15 суткага қамаб, 2 йилга транспортни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган.
Қизнинг васийси судга арз қилиб, ЙТҲ натижасида невараси иккита операцияни бошидан кечиргани, бир йилдан ортиқ вақт давомида қўлтиқтаёқ билан юргани ва жавобгар ҳеч қандай ёрдам кўрсатмаганини айтган.
Изоҳ (0)