2015 йил 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонга имзо чекди, деб хабар бермоқда «Xushnudbek.uz».
Фармонга кўра, Икромов Музраф Мубаракходжаевич Адлия вазирининг янги раҳбари сифатида тайинланган.
Бунгача Адлия вазири сифатида Ниғматилла Юлдашев фаолият олиб бораётганди. 2015 йил 20 январдаги Президент фармонига кўра, Н. Юлдашев Сенат аъзоси этиб тайинланган ва кейинчалик Сенат раиси сифатида сайланган эди.
Изоҳ (0)