АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси ўринбосари Бен Родс Барак Обама Москвада бўлиб ўтадиган Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллиги тантаналарида иштирок этмаслигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Segodnya.ua».
«Мен бизнинг иштирокимиз давлат раҳбари даражасида бўлишини кутмаяпман. Президент Обама Москвага боришни режалаштирмаётгани сизни ажаблантирмаса керак. Бироқ бошқа давлатлар ўзлари қарор чиқаради», − деди Родс хорижий журналистлар учун уюштирилган брифингда.
Ғалаба кунига бориш ниятини эълон қилганлар орасида КХДР раҳбари Ким Чен Ин отасининг афсонавий зирҳли поездида Москвага отланиши кутилмоқда. Германия канцлери Ангела Меркелнинг бу борадаги қарори сир тутилмоқда. Ҳозирча Латвия президенти Андрес Берзиньш ва Литва президенти Даля Грибаускайте ушбу тантаналарда иштирок этмаслиги маълум бўлган.
Изоҳ (0)