Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сериялаб ишлаб чиқариладиган Lada Vesta автомобилининг илк суратлари интернетда пайдо бўлди. Бунгача автомобилнинг фақат концепт-кар кўринишидаги суратлари омма эътиборига ҳавола этилган эди, деб хабар бермоқда «Kun.uz».

Фото: kun.uz

Фото: kun.uz

Хабар берилишича, суратлар суратлар «ИжАвто» заводида олинган – бу ерда бир неча кун аввал ВАЗнинг янги автомобили дастлабки партияси ишлаб чиқарилган эди.

Автомобиль конвеерга тушгунича ҳам ВАЗнинг янги авлод автомобилларига хос XRay услубини сақлаб қолган – олд «чеҳраси» Х’ни эслатади, ён томонларида эса C-сифат штамповкалар бор. Олд ва орқа ёритгичлар эса концептдагига нисбатан камтарона: диодли чироқлар ўрнига оддий лампочкалар ўрнатилган.

Club-Vesta портали ахборотига кўра, суратларда «Норма» позициясидаги «Веста» кўрсатилган. Бундай автомобиллар туманга қарши фаралар, иқлим назорати, мулtimeдиа тизими, парктроник билан таъминланган.

Фото: kun.uz

Фото: kun.uz

Қайд этишларича, Lada Vesta фақат «ИжАвто»да ишлаб чиқарилади. Lada Priora’ни алмаштириши кутилаётган ВАЗнинг ушбу янги седани Lada B платформасида, Renault-Nissan мутахассислари билан ҳамкорликда лойиҳалаштирилган.

Веста ҳажми 1,6 литрлик уч хил мотор билан таъминланади – энг қиммат «Веста»га Renault-Nissan’нинг 114 от кучига эга двигателлари ўрнатилган, қолган икки модификацияга ВАЗнинг мос равишда 87 ва 106 от кучига эга моторлари қўйилади. Тезлик узатиш ҳам икки хил бўлади – беш босқичли оддий узатмалар қутиси ва беш босқичли, Kick down функцияли узатмалар қутиси.

Lada Vesta’ни сериялаб ишлаб чиқариш 2015 йилнинг 25 сентябридан бошланиши кутилмоқда. Янги моделнинг нархи, AutoRambler хабарига кўра, 400 минг рублдан кам бўлмайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов