Жанубий Корея футбол федерацияси расмийлари бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида март ойида Ўзбекистон ва Янги Зеландия терма жамоалари билан ўртоқлик ўйинлари ўтказилиши борасида маълумот бериб ўтди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Ушбу ўйинларнинг ўтказилиш жойи эса ҳозирча номаълум бўлиб турибди. Кореяликлар 27 март куни Ўзбекистонни, 31 март куни эса Янги Зеландияни қабул қилади.
Ўзбекистон терма жамоаси эса 31 март куни Япония билан сафарда ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Изоҳ (0)