Бугун, 7 февраль куни Таиланддаги «Қирол Кубоги» мусобақасида сўнгги 3-тур ўйинларига старт берилди. Мусобақанинг 3-турида Гондурас терма жамоасига қарши майдонга тушган Шуҳрат Мақсудов жамоаси 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Ўзбекистон терма жамоаси сафида голларга Диёр Туропов ҳамда Жаҳонгир Абдумўминов муаллифлик қилди.
Аввалроқ, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси турнирнинг 1-тур ўйинида Жанубий Корея ёшлар терма жамоасига 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса, 2-турда мезбон — Таиланд терма жамоасини йирик 5:2 ҳисобида мағлуб этган эди.
Изоҳ (0)