Қозоғистонда ҳудуди яқинда Олма-Отага қўшилган қишлоқ фуқаролари қонунга риоя қилинмаслик ҳолатлари ҳақида шикоят қилмоқда, деб ёзади «Knews.kz». Одамлар ўзлари яшаётган ер уларга тегишли эмаслигидан хабар топган. Қишлоқликларнинг айтишича, уларни кўчага ҳайдаб чиқаришмоқда, уйларини эса бузиш билан таҳдид қилишмоқда.
Маълум бўлишича, қишлоқликларга ерларини чорвачилик заводи берган. Бироқ қурувчилар келиб, бу ерлар қишлоқ фуқароларига тегишли эмаслигини айтган ва ҳудудни темир тўсиқ билан ўраб олиб, бу ерда мактаб қурилиши ҳақида огоҳлантирган.
Одамлар ёрдам сўраб мурожаат қилган маҳаллий ҳокимият эса уларни лол қолдириб, қишлоқликларнинг ерни сотиб олганлиги тўғрисидаги ҳужжатлари сохта эканлигини айтди. Завод ер майдонларини ишчиларига ноқонуний сотгани маълум бўлди.
Ҳозирда ушбу ерлар вақтинча хатланди. Фуқаролар мурожаатлари бўйича жиноий ишлар қўзғатилди. 120 оила бошпанасиз қолди.
Изоҳ (0)