Олмалиқ кон-металлургия комбинати Тошкент вилоятидаги «Қайрағоч» олтин конида ерости конини қуриш ишларини якунлади, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
30,6 миллион долларлик лойиҳа йилига 80 минг тоннагача руда чиқарувчи ерости конини қуришни назарда тутган эди. Молиялаштириш маҳаллий банкларнинг 13,2 миллион долларлик кредити, Ўзбекистон тикланиш ва тарққиёт жамғармасининг 6,7 миллион доллар кредити ва ОКМКнинг 10,7 миллион долларлик ўз маблағлари эвазига амалга оширилган.
Ўзбекистонда ягона мис ишлаб чиқарувчи ҳисобланган ОКМК мамлакатдаги кумушнинг 90 фоизини, олтиннинг 20 фоизини ишлаб чиқаради. Экспертлар баҳосига кўра, республикада йилига 90 тоннагача олтин ишлаб чиқарилади. Бу борада расмий маълумот йўқ.
Изоҳ (0)