Буюк Британиялик сноубордчи Жейми Барроу навбатдаги хавфли трюкни амалга оширди, деб ёзади «Корреспондент.net». У самолётга уланган арқонга илашган ҳолда сноубордда учди.
Шу тариқа хавфсевар сноубордда соатига 125 километр тезликкача учишга муваффақ бўлди.
У ўз трюкини Швейцариядаги махсус тоғ-чанғи курорти — Санкт-Морицада амалга оширди.
Изоҳ (0)