Россия Фанлар академияси президенти Владимир Фортовнинг сўзларига кўра, Москвадаги илмий кутубхонада чиққан ёнғин оқибатида 10 миллионта китобнинг 15 фоизи − 1,5 миллион китоб ёниб кетган, деб хабар бермоқда «Эхо Москви».
Ушбу ёнғинни Чернобил АЭС аварияси билан тенглаштирган Фортов Ижтимоий фанлар бўйича илмий ахборот институти кутубхонасини бу борада Конгресс кутубхонасига ўхшаш энг улкан база деб атаган.30 январь тунда келиб чиққан ёнғин 31 январь тунгача ҳам тўлиқ ўчирилмаган. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўт ўчирувчилар эрталабгача ишлашини маълум қилган. Ёнғин нима сабабдан келиб чиққани ҳақида расмий маълумот йўқ. Бу қисқа туташув туфайли келиб чиққани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)