Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

26—28 январь кунлари Токио шаҳрида Ўзбекистон бош вазири биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ўзбек-япон қўмитаси 12-мажлиси ишида қатнашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: wikipedia.org

Фото: wikipedia.org

Мажлисда Япония ҳукумати япон компаниялари ва молиявий институтларининг Ўзбекистон Республикаси билан савдо-иқтисодий, инвестицион ва молиявий ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантириш бўйича ҳаракатларини фаол равишда қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Мажлис якунлари бўйича электр энергетикаси, нефть-газ, кимё, тўқимачилик, электротехника саноати, телекоммуникациялар, туризм, транспорт инфратузилмаси ва бошқа соҳаларда муҳим инвестициявий ва кредит шартномалари имзоланди. Улар жами қиймати 3,8 миллиард долларга тенг Япония инвестициялари ва кредитларини жалб этишни кўзда тутади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Кремль Путиннинг «сафарбар этилганларнинг оналари» билан учрашувини қандай ташкиллаштиргани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида 4 декабрь куни қор ёғади
Спорт
Жердан Шакири Месси ва Роналдуга етиб олди