Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — Молия вазири Рустам Азимов Японияга ташриф буюрди, дея хабар бермоқда UzDaily.
Япония ҳукумати маълумотларига кўра, Рустам Азимов 2015 йил 27 январда Япония Бош вазири Шинжо Абэ билан музокаралар ўтказди.
Учрашув чоғида Рустам Азимов Япония ҳукумати раҳбарига Ўзбекистон Президентининг мактубини топширди.
Музокаралар тафсилотлари ёки хат мазмуни ҳақида хабар берилмади.
Изоҳ (0)