Интернет, хусусан, ижтимоий тармоқлар оламида яшаётган Ўзбекистон санъаткорлари ҳаётининг аксарият қисмида онлине бўлиб қолаётганига изоҳ берди. Бу ҳақда «Суғдиёна» газетаси хабар беради.
Ўзбек эстрадасининг шаддод хонандаларидан бўлган Муниса Ризаева дунёда юз бераётган воқеа-ҳодисаларни интернет орқали кузатиб боришини маълум қилди. «У менинг дўстим, десам ҳам бўлади. Чунки доим мен билан бирга», — деди хонанда.
Муниса хорижлик дўстлари билан ижтимоий тармоқлар орқали мулоқот қилиш, уни таъсирлантирган лавҳалар билан биргаликда ўз фаолияти акс этган расмларни ҳам Instagram’га жойлаштириш ва унга нисбатан билдирилувчи мулоҳазаларни ўқишга одатланганини қайд этди. «Танқидий гапларга аҳамият бермасликка ўрганганман. Ижобий фикрлар эса мени янада руҳлантиради», — деди Муниса Ризаева.
«Баъзан айрим интернет дўконлар мендан рухсат сўрамай, саҳифамга рекламаларини жойлаштиради. Бу менга ёқмайди!» — деб норозилик билдирди хонанда.
Изоҳ (0)