Глобал офат яқинлашаётганини акс эттирувчи Қиёмат қойим соати миллари 2 дақиқа олдинга сурилди, дея хабар бермоқда Meduza. Энди у 23:57 ни кўрсатмоқда.
Соат миллари давом этаётган иқлим ўзгаришлари ва ядро қуроли тарқалиши туфайли силжитилди.
Қиёмат қойим соати миллари Bulletin of Atomic Scientists журнали ходимлари томонидан назорат қилинади. Лойиҳа 1947 йилда ишга туширилган. Дастлаб у ядро уруши хавфини акс эттирган бўлса, 2007 йилга келиб, иқлим ўзгаришлари ҳамда фан ва технологияларда глобал офатга олиб келиши мумкин бўлган кашфиётлар ҳам ҳисобга олина бошлади.
00:00 (глобал офат соати)га 1953 йилда — собиқ Совет Иттифоқида водород бомбаси синовдан ўтказилганида энг яқин келинган, ўшанда соат 23:58 ни кўрсатган. Совет Иттифоқи тарқалиб, совуқ уруш тугагач, 1991 йилда ушбу соат миллари глобал офат соатидан энг узоқда (23:43) бўлган.
Изоҳ (0)