Яман ҳукумати аъзолари 22 январь, пайшанба куни президент Абду Раббо Мансур Ҳаддийга арзнома жўнатиб, истеъфо сўради, дея хабар бермоқда Interfax.
Ҳозирги вазирлар маҳкамаси БМТнинг Яман ҳукумати ва исёнчи шиалар ўртасидаги низоларга барҳам бериш бўйича ташаббуси доирасида ноябрь ойида шакллантирилган эди.
Шу ҳафтада аввалроқ мамлакат пойтахтини назорат қилувчи қўзғолончилар ва ҳукумат қўшинлари ўртасида жанглар бўлиб ўтган эди.
Изоҳ (0)