Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлиги кенгаши мамлакатларининг ташқи ишлар вазирлари Яманда уюштирилган давлат тўнтаришини қоралаб чиқди, деб хабар бермоқда Reuters.
Кенгаш шиа қўзғолончиларидан президент саройини ва давлат раҳбари Абд-Раббу Мансур Хадининг шахсий қароргоҳини тарк этишни, Яман президенти маъмурияти раҳбари Аҳмад Авад бин Муборакни озод қилишни талаб қилган. Шунингдек, улар давлат муассасаларини ҳукумат назоратига қайтаришни сўраган.
Бундан ташқари, Буюк Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари Тобиас Эллвуд ҳам томонларни ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишув имзолашга чақирган.
Изоҳ (0)