Қатарда олтиндан ясалган деталларга эга биринчи Lamborghini Aventador LP700-4 автомобили пайдо бўлди, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua».
Машинанинг дисклари, орқани кўриш учун мўлжалланган ойналари, радиатори панжараси, бампери, фаралари ҳошияси олтиндан ишланган. Салон ичида эса руль, панель тахтаси ва марказий консоль тилла таркибга эга бўлди. Дизайн учун қанча металл сарфлангани ва унинг пробаси ошкор этилмаяпти.
Бундай дизайндаги суперкарни миллиардер Жабен бин Абдулла ал Хмайдий буюртирган. Буюртмани олтиндан сувенир ва коллекциявий маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Maatouk Design London компанияси бажарган. Шартнома нархи номаълум.
Изоҳ (0)