General Motors концерни 2017 йилгача Chevrolet Bolt электромобилини чиқаради, дея хабар бермоқда 3dnews.ru. Унинг батареяси қуввати 200 мил (тахминан 322 км) масофани босиб ўтишга етади. Таққослаш учун Chevrolet Volt захираси тахминан 61 км масофа учун етарли.
Янги машина кроссовер бўлиб, 30 минг доллар атрофида сотилади. Chevrolet Bolt’нинг концептуал версияси АҚШнинг Мичиган штати Детроит шаҳрида бугун, 12 январда очиладиган автосалон доирасида намойиш этилади.
Машинанинг техник жиҳатлари ҳақида маълум бўлган ягона нарса шуки, у LG Chem ишлаб чиқарадиган аккумулятор батареялари билан жиҳозланади.
Изоҳ (0)