Chevrolet компанияси шу йил чиқиши кутилаётган кейинги авлод Camaro спорткари тизерини тақдим этди, дея хабар бермоқда «Motor.ru». Сурат Детройт автосалони доирасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида намойиш қилинди.
Унга кўра, янги Camaro кескин ўзгаришларга учрамайди. Мижозлар фикрини эътиборга олган ҳолда, ишлаб чиқарувчилар моделнинг умумий дизайнерлик концепциясини сақлаб қолади. Бироқ Camaro’нинг радиатор панжараси ва оптикаси шакли ўзгариши истисно қилинмаяпти.
Изоҳ (0)